Жаҳон | 15:34 / 30.07.2020
6921
2 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШнинг Германиядаги қўшинлари сони нима учун қисқартирилаётганига тушунтириш берди

Фото: DPA

АҚШ президенти Дональд Трамп Германиядаги Америка қўшинлари сони нима учун қисқартирилаётганига изоҳ берди.

 "Германия НАТОга ЯИМнинг икки фоизини тўлашга шошилмаяпти. Шунинг учун Германиядаги қўшинларимизнинг бир қисмини олиб чиқиб кетмоқдамиз", - деб ёзди Оқ уй раҳбари ўзининг Twitter саҳифасида.

У шу билан бирга, ГФР Россиядан кўп миқдорда энергия сотиб олаётганини танқид қилди.

"Германия Россияга ҳар йили энергия учун миллиардлаб доллар тўлайди, биз эса Германияни Россиядан ҳимоя қилишимиз керак. Буни қандай тушуниш мумкин?" – деб ёзди Трамп.

Аввалроқ Вашингтон АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги қароргоҳини Штутгартдан Бельгиянинг Монс шаҳрига кўчиришини маълум қилганди.

Шу билан бирга, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспернинг сўзларига кўра, Германиядан 11 900 нафар америкалик ҳарбий олиб чиқиб кетилади. 

 5600 нафар ҳарбий НАТОга аъзо бошқа мамлакатларга кўчирилади, 6400 нафари эса АҚШга қайтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид