Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир кунда 800га яқин бемор соғайди
31 июль куни республиканинг 8 ҳудудида жами 784 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 14 минг 464 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича навбатдаги рекорд қайд этилганини маълум қилди.
- Тошкент шаҳрида 467 нафар;
- Тошкент вилоятида 184 нафар;
- Андижон вилоятида 41 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 32 нафар;
- Хоразм вилоятида 22 нафар;
- Сирдарё вилоятида 21 нафар;
- Наманган вилоятида 13 нафар;
- Фарғона вилоятида 4 нафар.
«Шундай қилиб, юртимизда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 30 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 743 нафар бемор тузалганди.
Мавзуга оид
23:48 / 27.04.2026
Лондон марафонидаги рекорд Adidas акциялари нархини оширди
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
18:02 / 12.03.2026