Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландиянинг KLM авиакомпанияси пандемия сабабли 5 минг ходимини қисқартиради
Нидерландиянинг собиқ миллий авиакомпанияси, ҳозирда Air France-KLM холдинг авиакомпанияси таркибига кирувчи KLM коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз туфайли 5 минг ишчисини қисқартиришга мажбур бўлмоқда.
“KLM мисли кўрилмаган кўламдаги инқирознинг авжи палласида турибди. Тикланиш томон йўл узоқ бўлиши ва мавҳумлик билан хавф солмоқда. Бу KLM структураси ва кўлами кейинги йилларда қатъий тартибга солинишини англатади. KLM’да 4500 дан 5000 гача иш ўрни қисқартирилади”, дейилган компания хабарида.
Компаниянинг умумий ҳисобда 33 мингга яқин ходими бор бўлиб, улардан 1500 нафари мажбурий равишда қисқартириб бўлинган, яна 2 минг киши кўнгилли тарзда бўшатилади. Қолган иш ўринлари секин-аста қисқартириб борилади.
Компанияда “мавҳумлик даражаси юқорилиги сабабли” яна қисқартиришлар юз бериши мумкинлиги ва 2023 ёки 2024 йилларгача тикланиш кутилмаётгани айтилган.
“KLM учун ҳозирда қимматли ва содиқ ҳамкасблари билан хайрлашишга тўғри келиши жуда оғир ва аянчлидир”, деб айтган KLM бош директори Питер Элберс.
KLM аввалроқ 2020 йилнинг 1-ярмида 768 млн доллар йўқотганини, 2-чоракда йўловчилар сони 95 фоизга - 9 млндан ярим миллиондан камроққача камайиб кетганини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
12:28 / 11.03.2026
BioNTech асосчилари бошқа компанияга ўтишини эълон қилди
14:58 / 20.01.2026