Шавкат Мирзиёев Нукусдан Тошкентга қайтиб келди
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиб, Нукусдан Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов дафн этилган Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонида бўлиб, марҳумнинг қабрини зиёрат қилди, шу ерда унинг ақига Қуръон тиловат қилинди.
«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди», – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент «Шорша баба» қабристони обод қилинишини таъкидлади.
Шундан сўнг Нукусда Қорақалпоғистоннинг йирик давлат арбоби вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.
– Қорақалпоқ заминида, Орол ҳалокати юз берган ўлкада яшаб меҳнат қилиш – бу ҳақиқий матонат. Муса Ерниязов ана шундай қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди. У 18 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси деб аталмиш ўта масъулиятли ва шарафли вазифада самарали фаолият олиб боргани буни яққол тасдиқлайди, – деди маросимда президент Шавкат Мирзиёев.
Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари Муса Ерниязов 31 август куни Нукус шаҳрида, 73 ёшида вафот этди. Унда 24 июнь куни коронавирус инфекцияси аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бемор қандли диабет, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024