Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижликларнинг Канадага киришига қўйилган тақиқ 31 августгача узайтирилди
Мазкур чора АҚШдан Канадага ва аксинча йўналишда ҳаракатланаётган юк машиналари ҳайдовчиларига, шифокорлар ва айрим тоифадаги фуқароларга тааллуқли эмас.
Канада ҳукумати мамлакатга хорижликларнинг киришига қўйилган тақиқ муддатини 31 августгача узайтирди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб CBC телеканали хабар берди.
Ушбу тақиқ биринчи бор 16 мартда жорий этилган ва 1 июлгача амал қилганди. Сўнгра эса муддат 31 июлгача узайтирилганди.
Қайд этилишича, мазкур чора АҚШдан Канадага ва аксинча йўналишда ҳаракатланаётган юк машиналари ҳайдовчиларига, шифокорлар ва айрим тоифадаги фуқароларга тааллуқли эмас.
Канадада пандемия бошланганидан буён 116 минг киши коронавирус юқтирган, 9 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
11:05 / 07.07.2026
Канада Германиядан 12 та замонавий сувости кемасини сотиб олади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026