«Бекобод туманида муҳтожларга пул тарқатиш жараёнида 353 та оилага 311,5 млн сўм ортиқча ажратилган» – Тошкент вилояти ҳокими
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов 3 август куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган навбатдаги сессиясидаги чиқишида Бекобод туманида муҳтожларга пул тарқатиш жараёнида 353 та оилага 311,5 млн сўм ортиқча ажратилганини танқид қилган.
«2020 йил 30 июлдаги презилент фармонига асосан пандемия шароитида Тошкент вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб қувватлаш мақсадида инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ажратилган 10,0 млрд сўм хақиқий ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга сарфланишини таъминлаш мақсадида барча туман ва шаҳарларнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган рўйхатларига асосан оилада 1-3 нафар фуқаролар яшайдиган бўлса 500 минг сўмдан, 3 тадан ортиқ оила аъзолари истиқомат қилаётган ҳонадонларга 1 млн сўмдан ажратилишига келишилди. Мана шу мезон асосида 12 990 та оилага 10 млрд. 611 млн. сўм тақсимланди.
Бироқ текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, муҳтожлар рўйхатига киритилганлар орасида ўрта ҳол оилалар, бугунги кунда ёрдамга муҳтож бўлмаган оилалар ҳам бор. Бу эса айрим ҳолларда ёрдамга ҳақиқий муҳтожлар четда қолиб кетишига олиб келмоқда. Бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан сектор раҳбарлари томонидан Олмалиқ шаҳри, Пискент, Бекобод, Оққўрғон туманларида рўйхатлар сифатсиз шакллантирилиши натижасида бу ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилалар рўйхати бир неча бор ўзгартирилган. Бугунги кунда Бекобод туманида 1 448 нафар эҳтиёжманд оилаларга 1 262,5 минг сўм ажратиш учун рўйхатлар шакллантирилган бўлса, тарқатиш жараёнида 353 та оиларга 311 500 минг сўм маблағлар ортиқча ажратилганлиги маълум бўлди. Жумладан, 1-секторда – 149 млн, 2-секторда 26 млн, 3-секторда 74,5 млн, 4-секторда 66 млн сўм ортиқча пул тарқатилган.
Ортиқча ажратилган маблағлар банк кассаларига қайтарилади. Бундай ҳолатларни олдини олиш ҳамда туман ва шаҳарларда 4 та сектор раҳбарлари масъулиятини ошириш мақсадида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори билан юқоридаги камчиликка йўл қўйган мутасаддилар – Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент, Бекобод, Оққўрғон туманлари сектор раҳбарларига огоҳлантириш берилди», дея Рустам Холматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарорига кўра вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида мутасаддилар, жумладан, туман ва шаҳарлар сектор раҳбарлари икки кун муддатда маҳаллалар кесимида «Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини уларнинг ҳақиқий муҳтожлигини ва оила аъзоларининг сонини аниқлаштири, «Saxovat.argos.uz» дастури бўйича якуний рўйхатларини шакллантирилиши белгиланган.
Ажратилган маблағларни манзилли ва мақсадли сарфланиши, ҳақиқий эҳтиёжманд оилаларга, ёрдамга муҳтож фуқароларга етказилиши бўйича масъулият ва жавобгарлик шахсан 4 та сектор раҳбарлари ҳамда ушбу жараёнларга бириктирилган раҳбарлар зиммасига юклатилган ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари бу жараёнда жамоатчилик назоратини амалга ошириши таъкидланган.
Сессияда аҳолининг муҳтож қатламларига моддий ёрдамнинг етказилишида маблағларнинг талон-торож бўлиши, таъмагирлик, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўлмаслигини назоратга олиш, бундай ҳолатлар аниқланганда, бунга йўл қўйган мансабдор шахслар фаолиятига хуқуқий баҳо бериш ва ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўриш, ажратилган моддий ёрдам маблағларининг манзилли тарқатилиши устидан қатъий назорат ўрнатишни назарда тутувчи очиқ ва шаффоф тизим ишлаб чиқилишини таъминлаш вилоят прокурори Салом Самадовнинг зиммасига юклатилган.
Сессияда, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни амбулатор шароитида аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш жараёнларида вилоятнинг тегишли бошқарма бошлиқлари ҳамда сектор рахбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мавзуга оид
19:16 / 31.10.2024
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
17:18 / 08.07.2024
Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри судланади
13:40 / 09.06.2024
Тошкент вилоятида 14 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди
19:18 / 02.04.2024