Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда Сирдарёни боғлайдиган янги кўприк ишга тушди
Бекобод туманида Сирдарёнинг икки соҳилини боғлайдиган 200 метрли кўприк ва 6 км замонавий автомобил йўли фойдаланишга топширилди. 72 млрд сўмлик лойиҳа натижасида Дўстлик ва Янгиовулдан туман марказигача бўлган масофа 44 кмга қисқарди, кунлик автоҳаракат 2 мингдан 14 мингтагача ошди.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бекобод туманида узоқ йиллар кутилган кўприк қурилиши якунланиб, тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда президент администрацияси масъул ходимлари, Тошкент вилояти раҳбарияти ва фаоллари, нуронийлар, қурувчилар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев маросимда нутқ сўзлади.

Иншоот тарихи 1989 йилга бориб тақалади: ўша йили қурилишга рухсат олинган, аммо 1991 йилда турли сабаблар билан тўхтаб қолган. 2025 йилда тегишли қарор билан лойиҳа қайта бошланиб, изчил ҳаракат натижасида амалга оширилди.
Янги кўприк ва йўл инфратузилмаси доирасида пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бор шахслар учун қулайликлар, тўрт полосали йўл ҳамда тунги ёритиш тизими барпо этилди. Лойиҳа нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштирди, балки иқтисодий фаолликни ошириш, бозорлар ва ижтимоий хизматлар билан боғланишни тезлаштиришга хизмат қилади. Аҳоли вақт ва харажатларини тежайди, болалар мактабга хавфсизроқ етиб боради, тадбиркор ва деҳқонлар маҳсулотини бозорга тезроқ етказа олади.


Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025