Иқтисодиёт | 12:03 / 03.08.2020
24196
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 4 август кунидан кучга киради.

Унга кўра долларнинг расмий курси 2,17 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10209,86 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 125,05 сўмга ошиб, 12021,09 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 4,91 сўмга тушган ва 1 рубль 137,46 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид