Жаҳон | 21:37 / 04.08.2020
8415
1 дақиқада ўқилади

Мутахассис бир вақтда грипп ва коронавирусга чалиниш эҳтимоли мавжудлигини айтди

Грипп ва коронавирусга бир вақтда чалиниш мумкин, бироқ бунда касаллик қандай кечиши ва унинг оқибатлари қандай бўлиши номаълум. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош инфекционисти, Сеченов университети профессори Владимир Чуланов айтиб ўтди.

Чуланов COVID-19 янги касаллик эканини ва у ҳақида ҳали барча нарса маълум эмаслигини эслатиб ўтган.

“Турли респиратор вирус инфекциялари бир вақтда кечиши мумкин. Бироқ инфекцияларнинг бундай бирга кечиши етарлича ўрганилмаган масаладир. Боз устига, у коронавирус учун ҳали ўрганилмаган”, деб айтган мутахассис. 

Шу сабабли Чуланов эҳтимолий хавфлардан ҳимояланиш учун гриппга эмлаш бошланиши билан иложи борича тезроқ унга қарши эмланишни тавсия қилган. 

Мавзуга оид