Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи давлатларига ўта заруратсиз чегараларни қайта ёпмаслик тавсия қилинди
Еврокомиссия Европа иттифоқи давлатларини ўта заруратсиз ўз чегараларини ёпмасликка ва Европа иттифоқи ичида эркин ҳаракатланишни чекламасликка чақирди. Аввалроқ ЕИ аъзоси ҳисобланган Литва дунёда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли ўз чегараларини ёпиши мумкинлигини айтган.
“Еврокомиссиянинг бу масала бўйича фикри ўзгармади. Европа иттифоқи самарасиз чекловлар ва ички чегара назоратини тиклашдан қочиши лозим”, деб айтган Еврокомиссия вакили.
Европа иттифоқининг ички чегаралари коронавирус тарқалишини чеклаш учун март ойида ёпилганди ва май ўрталаридан, ташқи чегаралари эса 1 июлдан очила бошланган. Ташқи чегаралар секин-аста очилмоқда: Брюссель ҳар 2 ҳафтада фуқароларига Европа иттифоқига киришига рухсат берилувчи давлатлар рўйхатини қайта кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
20:25 / 20.06.2025
Европа давлатлари Эрон билан Исроилни тинчлантиришга ҳаракат қилади
09:20 / 02.03.2024