Божхоначилар 788 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларни мамлакат сарҳадлари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишини олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли равишда ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро У.У. Чиноз туманидаги қўшни давлат чегарадош бўлган ҳудуд орқали бир нечта қоғоз қутиларни ноқонуний йўллар билан олиб кириб, ушбу маҳсулотларни шериклари И.Ж. ва И.К. билан биргаликда мазкур тумандаги хонадонлардан бирига тушириб қолдириб, воқеа жойидан яширинганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, ушбу хонадонда қолдирилган қоғоз қутилар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уларнинг ичида 15 881 қути 3 турдаги тамаки маҳсулотлари, 92 дона электрон сигарет аппаратлари, 138 қути 6 номдаги дори воситалари ва 1746 дона 42 турдаги биологик актив қўшимчалар борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар сифатида олинган товар-моддий бойликларнинг умумий қиймати 788 318 000 сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:37 / 30.09.2021
30 ёшдан ошганлар ҳам божхона тизимига ишга кириши мумкин бўлади
16:38 / 17.09.2021
Божхоначилар томонидан Қўқон божхона постига йўналтирилган юк Тошкентда алмаштирилиб Ургутга йўллангани фош этилди
07:57 / 15.09.2021
Mercedes-Benz’ни божхона постидан бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро аниқланди
11:32 / 13.09.2021