2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
🔸божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
🔸божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.

Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.

Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:

▪️сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
▪️божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.