Коронавирус пандемияси вақтида гриппга қарши қачон эмланиш маъқуллиги маълум қилинди
Коронавирус пандемияси вақтида гриппга одатдагидан эртароқ эмланиш маъқул. Бундай тавсияни Россиянинг И.И.Мечников номидаги вакциналар ва зардоблар илмий-тадқиқот институти лабораторияси бошлиғи Михаил Костинов берди.
“Биринчи бўлиб қайси вирус – коронавирусми ёки грипп бош кўтариши номаълум. Ёки аксинча, бўлиши ҳам мумкин. Иккита вирус организмда учрашганда бунинг ҳеч қандай яхши томони йўқ. Чунки ҳар қандай табиатдаги исталган вирус организмнинг интерферон ҳолатига, қўпол қилиб айтганда, вируслардан ҳимояланиш қобилиятига таъсир қилади. Ҳимоя йўқ бўлганда эса исталган нарса ёпишиши мумкин. Шу сабабли ҳозир гриппга қарши эмлашни эртароқ қилиш лозим. Барибир бунда ҳосил бўладиган иммунитет узоқ вақтга етади. Камида бир мавсумга. Адъювант вакциналар таъсири эса 1,5-2 йил сақланиб қолиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.
У, шунингдек, коронавирусга қарши вакциналарнинг сурункали касалликларга эга одамларга эҳтимолий таъсирига баҳо берди.
“Вакциналарнинг клиник синовлари якунланмаган. Якунланганлари эса чекланган миқдордаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом кишиларни қамраб олган. Ҳозир клиник синовларнинг иккинчи-учинчи босқичи ўтказилиши, вакцинани сурункали касалликларга эга одамлар қандай ўтказиши текширилиши лозим. Ахир, вакцина биринчи навбатда улар учун яратилмоқда. Чунки вирусдан бошқа ёндош касалликларга эга ҳамда 70-80 ёшдаги катталар кўпроқ вафот этмоқда”, деб тушунтириб ўтган Костинов.
Мавзуга оид
15:00 / 26.10.2024
Фақат иммунитетни эмас, зеҳнни ҳам ўлдиради: олимлар оддий инфекциялар мия учун хавфли эканини аниқлади
12:39 / 23.02.2024
Санэпидқўмита грипп ва ЎРВИдан ҳимояланиш чораларини эслатди
18:32 / 06.01.2024
Бир нечта грипп вирусларини зарарсизлантира олиши мумкин бўлган янги антитела аниқланди
18:11 / 13.12.2023