Молия вазирлиги сўнгги икки кунда коронавирусга қарши курашаётганларга қанча маблағ тўлаб берилганини маълум қилди
Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жорий йилнинг 4 августига қадар жами 1 трлн 303 млрд сўм маблағлар харажат қилинган бўлиб, жумладан, коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларига 3-4 август кунлари 15 млрд. 763 млн.сўм маблағ тўлаб берилган дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.
Қайд этилишича, 4 август куни Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан короновирусга қарши курашиш тадбирларига жалб этилган 927 нафари тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 7 млрд сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди.
502 нафар ходимнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов сифатида 711 млн сўм тўланган. Шундан 139 нафар шифокорга – 276 млн сўм, 216 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 287 млн сўм, 112 нафар кичик тиббиёт ходимга – 121 млн сўм, 35 нафар бошқа ходимларга – 27 млн сўм берилган.
4 август куни 378 нафар ходимга 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови сифатида 6,3 млрд сўм тўланган. Жумладан, 89 нафар шифокорга – 2,5 млрд сўм, 147 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 2,5 млрд сўм, 107 нафар кичик тиббиёт ходимга – 1,2 млрд сўм ва 35 нафар бошқа ходимларга – 163 млн сўм берилган.
Молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 3 август куни айни мақсадлар учун 1585 нафар тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг 8,7 млрд. сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланган.
Шу жумладан:
– ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлари 952 нафар ходимга 1,6 млрд сўм, хусусан, 450 нафар шифокорга – 893 млн сўм, 327 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 407 млн сўм, 98 нафар кичик тиббиёт ходимга – 137 млн сўм ва 77 нафар бошқа ходимларга – 129 млн сўм;
– 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари бўйича 593 нафар ходимга 7,1 млрд. сўм, шундан: 119 нафар шифокорга – 2,4 млрд сўм, 263 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 3,1 млрд сўм, 170 нафар кичик тиббиёт ходимга – 1,5 млрд сўм ва 41 нафар бошқа ходимларга – 160 млн сўм тўлаб берилган.
Мавзуга оид
15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди
16:28 / 02.03.2024
Жанубий Кореяда шифокорлар иш ташлади – улар ҳукуматга нега норозилик билдиряпти?
15:35 / 13.07.2023
Вилоятларда реаниматологларнинг маоши кескин пасайиб кетди. Муаммо нимада?
17:32 / 05.06.2023