Соғлом ҳаёт | 12:21 / 30.12.2025
1465
1 дақиқада ўқилади

Янги даволаш усули жорий этган шифокорларга бир марталик мукофот берилади

Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январдан туман (шаҳар) даражасида янги даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиб, унинг ижобий самарасига эришган тиббиёт муассасалари шифокорларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади.

Қонунчиликда белгиланганидек, 2026 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) даражасида фаолият юритаётган тиббиёт муассасаларида янги даволаш усулларини жорий қилган ва мазкур янгилик натижасида ижобий самарага эришган шифокорлар моддий рағбатлантирилади.

Хусусан, бундай натижа кўрсатган туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари шифокорларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида 1 марталик пул мукофоти берилиши назарда тутилган.

Қайд этилишича, ушбу механизм ҳудудий тиббиёт муассасаларида инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлаш, даволаш сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, шифокорларнинг ташаббускорлигини рағбатлантиришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид