Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва меъморий ёдгорликлари ICESKO ислом мероси рўйхатига киритилиши мумкин
ICESKO’нинг етакчи мутахассисларини Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот марказларига жалб қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
2020 йил 4 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов видеоконференция шаклида Ислом олами фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESKO) бош директори Салим ал-Малик билан музокаралар ўтказди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ICESKO ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
ICESKO’нинг етакчи мутахассисларини Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот марказларига жалб қилиш, қўшма халқаро конференциялар ташкил этиш, жаҳон тамаддуни ривожига ҳисса қўшган ўзбек олимлари ҳақида китоб нашр этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Илғор тажриба алмашиш ва инновацион таълим усулларини жорий этиш учун хориж мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, ICESKO томонидан ўтказиладиган форум ва анжуманларда ўзбекистонлик араб тили ўқитувчиларининг иштирок этишига қизиқиш билдирилди.
Салим ал-Малик Ўзбекистоннинг тарихий исломий обидалари ва меъморий ёдгорликларини Ташкилотнинг Ислом мероси рўйхатига киритишга ICESKO тайёрлигини маълум қилди.
Музокаралар давомида махсус онлайн видео-теледастурлар ва семинарлардан фойдаланган ҳолда пандемия шароитида ўқув жараёнини давом эттириш юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:18 / 09.11.2023
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида Канададаги элчи этиб тайинланди
09:10 / 02.05.2023
Фурқат Сиддиқов Жо Байденга ишонч ёрлиғини топширди
10:10 / 04.04.2023
Фурқат Сиддиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида иш бошлади
15:20 / 03.03.2023