Лукашенко унга атайлаб коронавирус юқтиришганини айтди
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг фикрича, унга коронавирус атайлаб юқтирилган.
“Менга коронавирусни юқтиришган. Биз ҳозир буни тергов қилмоқдамиз”, деб айтган Лукашенко украиналик журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида. Лукашенконинг бу сўзларини Минскдаги интервьюда иштирок этган “Гордон” нашри бош муҳаррири Алеся Бацман келтириб ўтди.
28 июлда Беларусь президенти коронавирусга чалингани, бироқ ундан соғайиб кетганини маълум қилган. “Сиз бугун коронавирусни “оёқда” ўтказган одам билан учрашмоқдасиз. Кеча шифокорлар шундай хулоса берди. Симптомларсиз”, деб айтганди Лукашенко.
Беларусь раҳбари касалликни аломатларсиз ўтказганидан мамнунлик билдирган. “Мен аввал ҳам айтганимдек, аҳолимизнинг 97 фоизи бу касалликни симптомсиз ўтказди. Яхшиямки, мен симптомсизлар гуруҳидаман. Ниҳоят бу касалликни енгиб ўтиб, Беларуснинг олтин фондига қўшилдим», дея ҳазиллашганди Лукашенко.
Беларусь президенти коронавирусни қачон бошдан ўтказганига аниқлик киритмаган.
Мавзуга оид
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашиши»ни айтди
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024