Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритилади. У цемент савдосига алоқадор
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
178-модда (Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) саккизинчи қисм билан тўлдирилади.
Унга кўра, ички бозорда цемент маҳсулотларини чакана сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Саккизинчи-тўққизинчи қисмлар тегишинча тўққизинчи-ўнинчи қисмлар деб ҳисобланади.
Ўнинчи қисм диспозициясидаги “учинчи – саккизинчи қисмларида” деган сўзлар “учинчи – тўққизинчи қисмларида” деган сўзлар билан алмаштирилади.
Мавзуга оид
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
21:12 / 14.05.2026
Иссиқхонани иситишда мазут, битум ва шина ёққанлик учун жарималар белгиланди
12:21 / 09.05.2026