Ўзбекистонда божхона соҳасига алоқадор янги йиғим жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига қўшимча киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган қарор лойиҳаси автомобилда миллий ва хорижий юк ташувчиларга товар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтиш учун максимал қулай шароитлар яратиш, божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш, амалга оширилаётган операцияларни автоматлаштириш ҳамда транспорт логистикасининг жозибадорлигини ошириш мақсадида қабул қилиниши мумкин.
Божхона кодексининг 218-моддаси (Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона назорати остида ташиш талаблари ҳамда шартлари) жўнатувчи божхона органи томонидан божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, етказиб бериш манзилида ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йиғим ундирилиши назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда.
Ҳозирги кунда ташқи савдо товарларини республика =удудида манзилга етказиб беришнинг белгиланган муддатларига риоя қилмаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-4-моддасида фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса—уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима қўллаш сифатида маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Қайд этилишича, 2019 йилда Маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан ушбу модда билан 1 728 та маъмурий иш қўриб чиқилиб, 942 та суд ишида ҳуқуқбузарлар иштирок этмаган. Шундан, 841 та ҳолатда 185,6 млн сўм миқдорида жарима ундирилиши белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида киритилаётган йиғим миқдори божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун белгиланган етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига мос равишда жорий этилмоқда.
Билдирилишича, мазкур йиғимнинг жорий этилиши республика ҳудудида ҳаракатланаётган ташувчиларга қуйидаги ижобий натижаларга эришилади:
- божхона назорати остида ташилаётган товарларни белгиланган муддатларда етказиб берилмаганлиги учун МЖтКнинг 227-4-моддаси 5-қисми ва 227-16-моддаси 1-қисми ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштирмаслик;
- ташувчининг содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ҳужжатларни расмийлаштиришда ортиқча вақт сарфламасликка;
- ҳуқуқбузарлик ҳолатида холисларни жалб этмасликка;
- соддалаштирилган тартибда ягона белгиланган ставкада божхона йиғимини ундириш;
- чегара ўтказиш пунктларида ташувчиларининг тезроқ ҳаракатланишига;
- божхона тартиботларининг соддалаштирилиши ва шаффофлигини янада оширишга;
- ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун қулай шарт-шароитлар яратилишига имкон беради.
Бугунги кунда амалиётда ташувчилар томонидан товар ва транспорт воситаларини кечиктириб етказиб берганлиги маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ҳуқуқбузар ташувчининг жавобгарлик масаласини судда кўриб чиқиш жараёни узоқ вақт давом этиши ҳамда ортиқча харажатларни келтириб чиқараётганлиги, ташувчилар ва юк эгалари бўлган тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда, дейилади ҳужжатга изоҳда.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
Мавзуга оид
07:21 / 11.01.2025
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади
22:40 / 21.10.2024
Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ундириладиган йиғимлар миқдорини камайтирди
11:12 / 23.05.2024
Айрим қадоқлаш материаллари ва товарларга экологик йиғим жорий этилиши мумкин
09:58 / 14.03.2024