Қирғизистон Тожикистон томондан ўқ узилиши оқибатида бир ҳарбий яраланганини маълум қилди
Айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати вакиллари ушбу ҳолат бўйича учрашув ўтказмоқда.
Қирғизистон-Тожикистон чегара участкасида содир бўлган ҳодиса натижасида Қирғизистон давлат чегара хизматининг (ДЧХ) ҳарбий хизматчиси ўқотар қуролдан яраланди. Бу ҳақда Қирғизистон ДЧХ матбуот хизмати хабар берди.
“Боткен районидаги Эки-Таш қишлоғида Тожикистон томондан нотаниш шахслар Қирғизистон чегара хизмати ҳарбийларига қарата ўқ узган”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, чегарачи қўлидан жароҳат олган, унинг ҳолати қониқарли.
Айни пайтда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати вакиллари ушбу ҳолат бўйича учрашув ўтказмоқда.
Июнь ойида икки давлат чегарасида тўрт марта ана шундай ҳолат юз берганди. Икки давлат чегара хизматлари бир-бирини иғвогарликда ва ўққа тутишда айблаган.
Тожикистон ва Қирғизистон 970 кмлик умумий чегарага эга. Ундан 519 километри аниқлаштирилган, қолган қисми эса баҳсли ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024