Жаҳон | 00:35 / 06.08.2020
7037
2 дақиқада ўқилади

Тайван авиакомпаниялари йўловчиларга уларни ҳеч қаерга етказмайдиган рейсларни таклиф қилмоқда

Тайван авиакомпаниялари саёҳатлар ва парвозларни соғинганларга уларни ҳеч қаерга етказмайдиган, бироқ қўнишни амалга оширмаган ҳолда қўшни давлатлар устидан “сайр қилдирувчи” рейсларга чипта таклиф қилмоқда. Бундай таклиф жуда талабгир бўлмоқда.

Фото: STARLUX-AIRLINES.COM

Шундай рейслардан бирини амалга ошираётган StarLux Airlines компаниясида маълум қилинишича, 4 августда “беманзил” рейсга чипталар сотувга чиқарилиши биланоқ компаниянинг A-321neo самолёти бортидаги барча 188 ўрин 5 дақиқа ичида сотиб бўлинган.

Самолёт 7 августда ҳавога кўтарилиб, Тайваннинг шарқий соҳиллари устидан учиб ўтади. Сўнгра у Филиппин томон йўналиб, бажарган йўналиши билан яна ортга қайтади. Парвоз вақтида йўловчиларга Мишлен юлдузига эга рестораннинг бош ошпази томонидан тайёрланган таомлар таклиф қилинади.

Соат 11дан 14гача давом этадиган парвоз нархи эконом-синфдаги жой учун 4688 Тайван доллари (160 доллар) туради. Бизнес-синфдаги жой эса Westin Tashee Resort меҳмонхонасида 2 кун туриш билан 2 кишига 20888 Тайван долларига (711 доллар) тушади.

Авиакомпания талаб юқори бўлаётгани сабабли яқин орада шундай турдан яна биттасини амалга оширмоқчи. 

Бундан ташқари, Тайваннинг яна бир авиакомпанияси EVA Air Тайванда 8 августда нишонланадиган оталар кунига бағишланган махсус рейсга барча 309 та чиптани сотиб бўлди. Рейсни амалга оширувчи самолёт Тайваннинг шимоли-шарқий қисмидан учиб ўтиб, Рюкю япон оролига яқинлашади ва сўнгра ортга қайтади. 

Мавзуга оид