Жамият | 18:00 / 07.08.2020
10723
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«МузА»дан пицца учун ярим тайёр асосни харид қилиб, уйингизда итальянча пицца тайёрланг!

Фото: МузА

Орамизда ҳақиқий итальянча пицца ишқибозлари борми? Ажойиб пиццани ажойиб пиццерияда тановул қиламан десангиз, маъқул пиццериянинг ўзи кам, бори ҳам, афсуски, ёпиқ. Уйга буюртма қилсангиз совиб қолади, қолаверса, йўлкираси бор. 

Шуларни инобатга олиб, «МузА»дан навбатдаги мутлақо янги маҳсулот таклифи – пицца учун ярим тайёр асос. Устига соусини суртинг, уйингизда бор маҳсулотлар билан бойитинг ва қизиб турган печда 6-8 дақиқа пишириб олинг. 

Биз таклиф қилаётган асос ҳақиқий итальянча анъаналарга кўра, тош устида пиширилгани учун таги қарсилдоқ, усти эса юмшоқ бўлиб, сизга ёқиши аниқ!

Ҳозироқ атиги 9.900 сўмга 2 дона асосни харид қилинг ва мазасидан ҳайратланинг!

Ҳа, айтганча, томатли соус – бу пиццанинг юраги!

Тайёр кетчуплар эса пицца учун унчалик тўғри келмайди. 

Италияда ишлаган немис мутахассиси Детлев Диервальд ўргатган рецептни сиз билан бўлишмоқчимиз. 

Ушбу рецептга кўра, 2 дона пиццага томат соуси учун қуйидагилар керак бўлади:

  • пишган ширин помидорлар - 3 дона; 
  • таъбга кўра, тайёр зираворлар - ним тўла чой қошиқда; 
  • янги ёки қуритилган петрушка - ярим боғ; 
  • янги ёки қуритилган розмарин шохчаси - 1 дона;
  • туз; 
  • таъбга кўра, саримсоқ ва қизил гармдори. 

Соусга солинадиган помидорлар пўстини артиб ташланг. Помидорларни қайноқ сувга 1-2 дақиқа солиб қўйсангиз, пўсти осон артилади. Помидорларни блендер билан майдалаб юборинг. Ҳосил бўлган помидор шарбатига зираворлар, петрушка, розмарин, туз ва саримсоқни солиб, 10-12 дақиқа паст оловда қайнатинг. Агар соус аччиқроқ бўлишини хоҳласангиз, қизил гармдори ҳам қўшиб қайнатинг. Соус қайнаш жараёнида 30 фоизга камайиши керак, қайнаб қуюлиб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Чунки, соус суюқроқ бўлса, пиццага суртилганда хамирга шимилади ва пицца таъми ажойиб бўлишига хизмат қилади. Соусга қора мурч солманг. Яхшиси, қора мурчни тайёр пиццага сепсангиз, ҳидлари иштаҳани очади. 

Тайёр пиццага хушбўй зайтун ёғидан қуйиб истеъмол қилишни тавсия этамиз. Хушбўй зайтун ёғи рецепти ва яна бошқа фойдали маслаҳатларни "МузА"нинг ижтимоий тармоқларидан топишингиз мумкин.

Facebook: https://www.facebook.com/uzmuza

Instagram: instagram.com/muza.uzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид