Фото: МузА

Ҳойнаҳой, МузА бренди сизга таниш, агар таниш бўлмаса келинг, танишинг.

МузАнинг тарихи бундан 17 йил олдин, 2001 йилда бошланган. У даврда мамлакатимиз истеъмол бозорида дунёнинг илғор андозаларига мос келувчи қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар деярли йўқ эди. Айнан ўша даврда корхона Республикада биринчи бўлиб шоколадли ва ичига қиём солинган «Славянские» пряникларини ишлаб чиқара бошлади. Бу пряниклар жуда қисқа вақтда аҳолимиз орасида машҳур бўлиб кетди ва ҳали ҳануз истеъмолчиларимиз ардоғида.

Кўп ўтмай МузА қатламали хамирлари аҳолига тақдим қилинди. Бу маҳсулот Ўзбекистон бозорида мутлоқ янгилик, таъбир жоиз бўлса кутилмаган янгилик бўлди. Тез орада ўзбек аёлларининг ёрдамчисига айланди, минглаб аёлларнинг оғирини енгил қилиб, анча шов-шувга сабаб бўлди. Ўзининг шуҳрати билан жуда кўп рақобатчи маҳсулотларнинг пайдо бўлишига асос солди. Бундай рақобатдан эса аҳолимиз фақат фойда кўрди холос.

Фото: МузА

Бундан илҳомланган МузА кўп ўтмай оширма қатламали ва сулили маҳсулотларни аҳолимиз дастурхонига етказиб бера бошлади. Айниқса, қатламали таёқчалар (слоёные палочки), қулоқчалар (слоёные ушки) ва сулили печеньелар 13 йилдирки аҳоли эътиборини қозониб келмоқда. Бу маҳсулотларни, шу билан баробар, музлатилган қатлама ва музлатилган чўзма лағмонларни ҳам Ўзбекистонда биринчи бўлиб МузА ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

17 йил давомида МузА анча узоқ йўлни босиб ўтди. «Sabfatek» компанияси ишлаб чиқаришни қиммат, шу билан бирга замонавий Европа ускуналари билан жиҳозлади. Чет эллардан, хусусан Голландия ва Германиядан мутахассислар таклиф қилиб, улардан иш ўрганди, ўз ходимларини чет элларда таълим олишларига, чет элдаги энг илғор кўргазмаларда тажриба алмашишларига имконият яратди. Ишлаб чиқаришда кимёвий консервантлар ва ранг берувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланмай, ривожланишнинг олди қаторларида бўлишга ҳаракат килди. 5 киши билан иш бошлаган МузА, бугунги кунга келиб ҳамфикр ва ҳамнафас булган 250 кишини бирлаштирган тарзда фаолият юритмоқда.

Фото: МузА