Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўхликлар иш билан таъминланади, маҳаллий шифокорларнинг маошига устама белгиланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг «2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тумандаги соғлиқни сақлаш муассасаларига юқори малакали мутахассисларни ишга жалб қилади.
Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 фоиз ўрнатилиши;
Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига ойлик қўшимча устамалар, ижтимоий нафақалар ҳамда Сўх тумани маҳаллий бюджетининг солиқлардан берилган имтиёзлари ҳисобига вужудга келган йўқотишлари жорий йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, президентнинг мазкур қарорига кўра Фарғона вилояти ҳокимлигига қуйидаги вазифа ва топшириқлар юкланмоқда:
Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Боғдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратиш;
Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Сўх туманининг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилинишини таъминлаш.
Мавзуга оид
20:16 / 09.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди
21:41 / 25.04.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди
18:41 / 25.04.2025
“Челаклаб сув ташиб амаллаб кўкартириб олганман” – тоғ бағрида боғ яратган сўхлик 93 ёшли Нуриддин ота ҳикояси
18:03 / 17.04.2025