Трамп ноқулай саволга жавобдан қочиб матбуот анжуманни тўхтатди
АҚШ президенти Дональд Трамп CBS News телеканали журналистининг ноқулай саволидан кейин матбуот анжумандан “жўнаб қолди”.

Трамп Нью-Жерси штатидаги нутқи вақтида “Фахрийлар танлови” лойиҳаси унинг ташаббуси эканини айтган. Бироқ мухбирлардан бири Паула Рид Трампнинг бу гапларидан кейин унинг ёлғончи эканини фош қилмоқчи бўлган.
Трамп ўз нутқида навбатдаги марта ўзини мақтаб, “Фахрийлар танлови” унинг маъмурияти хизматлари эвазига амалга оширилганини, ундан аввалги президентлар фақат бунга ҳаракат қилишганини айтган.
“Нима учун сиз “Фахрийлар танлови”ни айнан сиз йўлга қўйганингизни такрорламоқдасиз? У 2014 йилда қабул қилинган, сизнинг гапларингиз ёлғон, сэр”, деб айтган мухбир ва Трамп президент лавозимини 2016 йилдагина эгаллаганини эслатиб ўтган.
Президент сўзни бошқа журналистга бермоқчи бўлган, бироқ Рид уни бўлиб, яна бир марта ўз саволини такрорлаган. Шундан кейин Трамп матбуот анжуманни тўхтатиб, иштирокчиларга миннатдорлик билдирган ҳолда минбарни тарк этган.
Аввалроқ, Трамп ушбу журналистни Оқ уйни коронавирусга қарши етарлича чоралар кўрмаётганликда айблагани учун “сохта” ва “шарманда” деб атаган.
Фахрийларга АҚШнинг фахрийлар масалалари бўйича вазирлиги тизимидаги давлат муассасаларидан бошқа муассасаларда тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи дастур амалга оширилиши ҳақидаги қонунни 2014 йилда собиқ президент Барак Обама имзолаган. Журналистларнинг ҳисоб-китобига кўра, Трамп ўз президентлиги давомида ушбу лойиҳа айнан уники эканини 150 мартадан кўпроқ марта таъкидлаб ўтган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Fitch Ўзбекистон суверен рейтингини «BB-»дан «BB»га ўзгартирди
Ўзбекистон | 15:47
-
Японияда «твиттер-киллер» қатл этилди
Жаҳон | 15:42
-
Эроннинг Исроилга берган зарбаларидан кўрилган зарар 3 млрд долларни ташкил қилди
Жаҳон | 15:26
-
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади
Ўзбекистон | 15:22
Мавзуга оид

10:24 / 30.10.2023
Ғазода 7 октябрдан бери 34 журналист ҳалок бўлди

12:33 / 11.10.2023
Исроилнинг Ғазога зарбалари оқибатида 10 га яқин журналист ҳалок бўлди

08:18 / 04.09.2023
Эронда икки журналист аёл қамоқ жазосига ҳукм қилинди

11:15 / 31.07.2023