Жаҳон | 22:47 / 10.08.2020
10264
1 дақиқада ўқилади

Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди

Портлендда 11 ҳафтадан буён тартибсизликлар давом этмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп тартибсизликлар домида қолган Портленд шаҳрига миллий гвардия кучларини киритишга чақирди. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзди.

"Вазият назоратдан чиқиб кетган Портлендга ниҳоят, уч ойдан сўнг миллий гвардияни киритиш керак. Мэр ва губернатор одамлар ҳаётини хавф остига қўймоқда. Бунинг учун улар жавоб беради. Гвардия зудлик билан ҳаракат қилишга тайёр", - деб ёзди у.

Портлендда 11 ҳафтадан буён тартибсизликлар давом этмоқда. Аввалроқ шаҳарга федерал куч тузилмалари, жумладан АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ходимлари жўнатилганди. Август бошларида Орегон штати маъмурияти талаби билан кучлар олиб чиқиб кетилган.

Намойиш ва тартибсизликлар афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланганди.

Мавзуга оид