Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ўз тадқиқот кемасини ҳимоялаш учун Ўрта ер денгизига ҳарбий кемалар жўнатди
Туркия ҳарбий-денгиз кучларининг 5 ҳарбий кемаси Ўрта ер денгизига нефть ва газ қидириш учун кирган Oruç Reis сейсмогеологик разведка кемасини қўриқлаш учун жўнатилди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлигида маълум қилинди.
Туркия ҳарбий-денгиз кучлари Туркиянинг бу ҳудуддаги ҳуқуқ ва манфаатларини халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ ҳолда ҳимоялашини маълум қилди.
Oruç Reis кемаси Ўрта ер денгизида углеводород конларини қидириш мақсадида Кипр яқинига келган. Греция бундай ҳаракатлардан норозилик билдирган. Туркия бунга жавобан Ўрта ер денгизидаги ҳар қандай ҳолатга қатъий жавоб беришга тайёрлигини маълум қилган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эса Ўрта ер денгизи давлатларига баҳсни ҳал қилиш учун барчага мақбул бўладиган ечимни топишни таклиф қилган.
Аввалроқ Туркия Грециянинг норозилигига қарамай, Ўрта ер денгизида шельфни бурғилашга қарор қилган.
Мавзуга оид
15:14 / 09.03.2026
Кипрдаги авиабазага ҳужум қилган дрондан Россияда чиқарилган қисмлар топилди
15:15 / 03.03.2026
Трампнинг эътирози: Британия Эронга зарбалар учун базаларини бермади
13:43 / 02.03.2026
Кипрдаги Британия авиабазаси дрон ҳужумига учради
15:22 / 05.02.2026