Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан бошлаб туғилганлик ҳолатига оид давлат хизматларини кўрсатиш тартиби барча ФҲДЁда жорий этилади
Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш тартиби барча ФҲДЁда жорий этилади.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, синов тариқасида Тошкент шаҳрида жорий этилган ушбу ажойиб имкониятдан 300 нафарга яқин фуқаролар фойдаланишга улгурди.
Қайд этилишича, эндиликда:
- шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;
- ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;
- поликлиникага ҳисобга қўйиш;
- бир марталик нафақа пулини олиш;
- яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;
- болани давлат боғчасига навбатга қўйиш электрон тартибда амалга оширилади.
Авваллари ушбу давлат хизматларидан фойдаланиш учун камида 6 та давлат идорасига 15 тадан ортиқ ҳужжат ва маълумотлар топширилар эди. Умуман олганда камида 10 кундан ортиқ вақт талаб қилинар эди.
Янги тартибга кўра, биргина ФҲДЁ органига бориб, сўровнома тўлдиришнинг ўзи етарли. ФҲДЁ органи туғилганлик ҳолатини қайд этади ва бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди. Бунда, барча ҳаракатлар электрон тизим орқали амалга оширилади.
Ушбу давлат хизматларини комплекс тарзда кўрсатиш реал вақт режимида, фақатгина ФҲДЁ органининг ўзида кўрсатилади.
Кўрсатилган ҳар бир давлат хизмати натижаси бўйича фуқароларга СМС-хабар бериб борилади. Бу давлат хизматлари кўрсатиш жараёнидан фуқароларнинг хабардор бўлишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
23:23 / 29.11.2025