2020 йилнинг 6 ойида 14 мингдан ортиқ хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган - вазирлик
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева сўнгги олти ой ичида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Ўтган давр мобайнида юртимизда ижтимоий шароити оғир бўлган хотин-қизларнинг 14 мингдан ортиғи доимий даромад оладиган, 22 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланди. Тадбиркорликка қизиқиши бўлган 4 минг 404 нафар хотин-қизлар ўрнатилган тартибда тадбиркорлик соҳаларига жалб этилди», деди вазирлик матбуот котиби АОКАда ўтказилган брифингда.
Вазирлик вакили қўлида ҳунари бор хотин-қизлардан 1448 нафарининг ҳунармандчилик, 301 нафарининг касаначилик соҳаларидаги ташаббуслари қўллаб-қувватлангани, 13 минг 402 нафар хотин-қизлар касбга ўқитиш марказларида касбга тайёрланиб, малакаси оширилганини маълум қилган.
Шунингдек, қизиқиши бор, аммо зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаган 2191 нафар аёллар хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари томонидан тикувчилик, пазандачилик ҳамда тадбиркорлик йўналишларидаги ўқув курсларида ўқитилган.
Мавзуга оид
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
07:50 / 25.10.2024
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди
20:33 / 17.06.2024
ХВФ ҳукуматларни сунъий интеллектнинг хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди
10:42 / 02.06.2024