Жаҳон | 21:09 / 13.08.2020
11245
2 дақиқада ўқилади

Ғарбнинг машҳур архитектура ёдгорликлари араблардан «ўғирлангани» маълум қилинди

Ғарб цивилизациясининг машҳур архитектура ёдгорликлари арабларнинг лойиҳалари асосида қурилгани маълум қилинди.

Фото: Jack Taylor / Getty Images

Диана Дрейкнинг «Сарацинлардан ўғирлаб» номли китобида баён қилинишича, ғарб цивилизациясининг «Нотр-Дам-де-Пари», «Биг-Бен», «Вестминстер аббатлиги» ва «Авлиё Марк черкови» каби машҳур архитектура ёдгорликлари арабларнинг лойиҳалари асосида барпо қилинган.

Дрейк асарида келтирилган бу маълумотлар ғарбда ишончсизлик келтириб чиқарди. Ёзувчи ўқувчиларнинг бу маълумотларга бўлган муносабатидан ҳайрон қолган. У машҳур биноларнинг келиб чиқиш тарихи арабларга бориб тақалишини кўплаб европаликлар билса керак, деб ўйлаганини тан олди. 

«Бироқ, кўплаб одамлар маданий ёдгорликларнинг тарихи ҳақида умуман билимга эга эмас экан», — деб таъкидлади Дрейк.

Аёл бу китобни ёзишга Европада исломофоб кайфиятнинг ошиб бораётгани туфайли жазм қилганини таъкидлади.

«Ҳозир дунё Шарқ ва Ғарбга ажралган. Аммо қадимда бундай бўлмаган. Маданий алоқалар жуда кучли бўлган. Ғарб асосан Шарқдан ўрганган. Шарқ эса Ғарбдан жуда оз нарсани олган», — деб тушунтирди Дрейк.

2019 йил апрель ойида Францияда «Нотр-Дам-де-Пари» черкови ёниб кетган эди. Шундан сўнг, президент Эммануэль Макрон унинг 5 йилда тўлиқ тикланишини ваъда берди.

Мавзуга оид