Ўзбекистоннинг 15 йил давомида ягона сув балансини ривожлантириш стратегияси эълон қилинди
2020-2035 йилларда ягона сув балансини ривожлантириш стратегияси тасдиқланади.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2035 йилларда ягона сув балансини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
- Халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг ягона сув балансини ривожлантириш стратегияси;
- 2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг сув балансини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл хариталар” тасдиқланади.
Стратегияни амалга ошириш бўйича қуйидаги устувор йўналишлар белгиланади:
I. Ўзбекистон Республикасининг сув баланси, сув таъминоти ва сув чиқаришда ягона тизимининг стратегик хавфсизлиги ва ишончлилиги, хусусан:
- сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
- ресурсларни ва ер ости сувларини тоза сақлашга қаратилганлик;
- чучук сувнинг, жумладан фавқулодда вазият ҳолатига қадоқланган сувнинг стратегик захираларини шакллантириш;
- Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сув чиқариш учун водопровод тизимини ривожлантириш;
- сув ҳавзалари ва дарёларга маиший чиқиндиларни ва фекал ташлашни тўлиқ тўхтатишнинг тезкор дастури;
- сувни кўп истеъмол қилувчи янги ишлаб чиқаришларни (жумладан хорижий) жойлаштиришни чеклаш ва қисқартириш дастури.
- II. Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти ва сув чиқариш тизимини ҳисобга олиш ва рақамлаштириш, хусусан:
- ҳудудларнинг сув балансини, сув хўжалиги балансини (жумладан, сув таъминоти корхоналари учун) ҳисоблаш ва тузишни илғор услубият асосида шакллантириш;
- имкониятларни баҳолаган ҳолда ер ости сувларни қазиб чиқаришни ривожлантириш (жумладан, вилоятлар бўйича);
- ер ости сувларнинг ифлосланишини, жумладан, мелиорация сабабли ифлосланишини қисқартириш ва ер ости сув ресурсларидан фойдаланишнинг стратегик ташаббусларини амалга ошириш;
- сув ресурсларини стратегик мониторинг қилиш ягона миллий тизимини яратиш;
- сув таъминоти ва сув чиқаришни мақбуллаштириш схемаларининг ягона тизимини яратиш;
- сув ресурсларини Стратегик Интеграцияланган бошқарувни, жумладан, ҳавза ва трансчегаравий стратегик бошқарувга урғу берган ҳолда татбиқ қилиш;
- ички ва ташқи бозор учун сув миқдори ҳамда сифатини ҳисоблаш асбобларини ишлаб чиқариш.
- III. Ўзбекистон - сув таъминоти ва канализация тизимида профессионал устунликдаги марказ, хусусан:
- Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти ва сув чақириш корхоналарининг инсон капиталини ривожлантириш;
- кадрлар тайёрлаш ва сув таъминоти ва сув чиқариш корхоналари ходимларининг малакасини ошириш, жумладан, Ўзбекистон “Сув академияси”ни ташкил этиш ва сув таъминоти, сув чиқариш, сув ва сув хўжалиги балансини таъминлаш тармоқлари учун зарур мутахассисликлар рўйхатини белгилаш;
- ишлаб чиқариш хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш;
- Ўзбекистон сув таъминоти ва сув чиқарилиши корхоналари ходимлари учун корпоратив пенсия жамғармасини ташкил қилиш;
- Ўзбекистон сув таъминот ва сув чиқариш объектларида ишнинг юқори жозибадорлигига асосланган ноёб корпоратив маданиятни шакллантириш;
- Тошкент ва Самарқандда Ўзбекистон Республикасининг “Сув Музейи”ни ташкил этиш.
IV. Ўзбекистоннинг сув чиқариш тизимини стратегиялаш, хусусан:
- хўжалик-маиший канализация тизимини қуриш ва реконструкция қилиш (аҳолиси 100 000 дан ортиқ йирик аҳоли яшаш жойлари учун; яшовчилар сони 5 000 дан ортиқ бўлган турар жой қурилиши учун);
- саноат корхоналари учун локал тозалаш иншоотларини қуриш (нефтни қайта ишлаш ва кўмир саноати, кимё саноати, қора ва рангли металлургия, озиқ-овқат саноати ва бошқалар);
- саноат оқава сувларини тозаланганлиги бўйича назорат олиб борувчи махсуслаштирилган лаборатория ташкил этиш;
- суғориш тизимларининг коллектор-дренаж оқимларини стратегик ривожлантириш.
V. Ўзбекистон сув таъминоти корхоналари "яшил иқтисодиёт" трансляторлари, хусусан:
- сувни кўп истеъмол қилувчи соҳаларга тежамкор технологияларни татбиқ қилиш орқали "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантиришда Ўзбекистон сув таъминоти корхоналарини иштирок этиши;
- сув қувурлари-канализация хўжалигини самарадорлигини ошириш;
- агросаноат мажмуасида сувдан самарали фойдаланиш дастурини амалга ошириш;
- қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасини илғор юритиш Марказини ташкил этиш;
- ичимлик суви ва канализация оқаваларини тозалашнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;
- водопровод иншоотларидаги чиқиндиларни ва оқава сувларини тозалаш станцияларидан чўкиндиларни экологик хавфсиз йўқ қилишга мослашган ишлаб чиқаришларини ташкил этиш;
- технологиялар трансфери Марказида энг яхши мақбул технологияларни ишлаб чиқиш ва дистрибьюциялаш.
VI. Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти корхоналари молиявий-иқтисодий барқарорлиги, хусусан:
- тариф стратегиясини такомиллаштириш;
- сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасининг стратегик дастурларини молиялаштириш манбаcи сифатида муниципал ва корпоратив инфратузилма облигацияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида инвестицион лойиҳаларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларнинг иқтисодиётга ташқи самарасининг баҳолаш, жумладан, сантехника асбоб-ускуналарини ва маиший техникани ишлаб чиқариш;
- қадоқланган ичимлик сув коммерцияси орқали сув таъминоти корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилаш;
- саноат корхоналари томонидан сув истеъмолининг иқтисодий самарадорлигини ошириш;
- Ўзбекистоннинг туризм мажмуасини ва меҳмонларини сув ресурслари ва ичимлик суви билан таъминлаш.
VII. Стратегияни амалга оширишнинг ташкилий шакллари, хусусан:
- Ўзбекистоннинг сув баланси, сув таъминоти ва сув чиқаришнинг ягона марказлаштирилган тизимини яратиш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича давлат корпорациясини ташкил қилиш;
- "Ўзсувтаъминот" АЖ фаолияти ва унинг ташкилий-бошқарув тузилмаси ҳақида низом ишлаб чиқиш;
- "Ўзсувтаъминот" АЖ корпоратив брендинг тизимини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш;
- Ягона ҳисоб-китоб марказини ташкил этишни асослаш (Сув истеъмолчилари билан ишлаш бўйича Марказ);
- Энг мақбул технологияларни татбиқ қилиш Марказини асослаш ва ташкил этиш;
- Сув таъминоти ва сув чиқаришдаги инвестицион лойиҳалар доирасида бизнес ва давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи сифатида давлат-хусусий шериклигини асослаш ва жорий этиш.
VIII. Ўзбекистоннинг сув таъминоти, сув чиқариш ва унинг сув балансини қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантиришнинг жамоавий ва иқтисодий самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш, хусусан:
- Ўзбекистоннинг сув таъминоти ва сув чиқариш стратегик ривожланишини жамоавий ва иқтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ва баҳолаш;
- дастурий-ҳисоблаш мажмуалари бўлган ситуацион марказлар асосида Ўзбекистоннинг сув ресурсларини автоматлаштирилган бошқарув тизимини такомиллаштириш.
Мавзуга оид
16:00
Сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш орқали 530 млн куб метр сув иқтисод қилинди
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
13:50 / 01.11.2024
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси хитой тилида нашр этилди
21:48 / 28.10.2024