Таржима Хитой Марказий Миллатлар университети доценти Дилсора Мирзааҳмедова томонидан амалга оширилди.
Мазкур қўлланма Хитойнинг сиёсий, илмий-таҳлилий, ишбилармон доиралари ва кенг жамоатчилигини "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида юртимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар жараёни ва уларнинг мазмун-моҳияти билан таништиришга мўлжалланган.
Шунингдек, хитой тилидаги "Ўзбекистон – 2030" стратегияси элчихона томонидан ўтказилаётган давра суҳбатлари, учрашувлар, брифинглар, ва тақдимотларда кенг тарқатилади.















