Жамият | 16:50 / 13.08.2020
5041
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Wondernet Express: хайрия акциялари мунтазам давом этмоқда

Wondernet Express компанияси муассислари ташаббуси билан умумий қиймати 300 млн сўм бўлган 50 дона 5 литрли кислород концентраторлари харид қилинди ва беғараз тарзда турли шифохоналарга етказиб берилди.

Бу ускуналарнинг ўзига хос жиҳати шундаки улар бирваракайига икки нафар беморни кислород билан таъминлай оладилар. Ускуналар Тошкент шаҳрининг қуйидаги тиббий масканларига етказиб берилди:

10 дона – 3-сон туғруқ комплексига;

10 дона – 7-сон туғруқ комплексига;

10 дона – №1 рақамли шаҳар перинатал марказига;

20 дона – Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига.

Wondernet Express компанияси нафақат тиббиёт йўналишида, балки мамлакатимизнинг маданият ҳамда спорт соҳаларига ҳам мунтазам ва ҳар тарафлама ёрдам бериб келади.

Бу йилда бизнес юритиш учун мураккаб давр бўлаётганига қарамай жорий йилнинг бошидан бошлаб Wondernet Express компанияси томонидан қуйидаги хайрия акциялари ўтказилди:

•  Замонавий тарзда тўлиқ жиҳозланган, қиймати 35 минг АҚШ долларига тенг Hyundai Grand Starex тез тиббий ёрдам машинаси Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига тақдим этилди;

•  Қиймати 37 минг АҚШ долларига тенг, B Braun немис маркасига мансуб гемодиализ аппарати Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига тақдим этилди;

•  Тошкент шаҳридаги муҳтож оилаларга энг зарур озиқ-овқатлардан иборат 800 та тўплам ва Сирдарё вилоятида тошқиндан зарар кўрган оилаларга умумий қиймати 300 млн сўмлик ёрдам етказиб берилди;

•  Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти тиббий ходимлари учун 1100 дона индивидуал ҳимоя воситалари харид қилинди ва улардан қиймати 72,5 млн сўм бўлган 200 донаси беғараз тарзда етказиб берилди;

•  Тошкент шаҳри Бектемир туманида уюштирилган «Саховат ва кўмак» хайрия акцияси доирасида  50 млн сўм ўтказилди.

Бунга қадар компания томонидан нархи 2 076 000 АҚШ долларлик TOSHIBA компьютер томографи, жигар трансплантацияси операцияси жараёнида донор жигарини ювиш учун хизмат қиладиган ва нархи 230 000 АҚШ долларини ташкил қилган LIVER ASSIST ускунаси, томирларааро ультратовуш тадқиқотлар (ВСУЗИ) олиб боришга мўлжалланган нархи 112 000 АКШ долларни ташкил этган Ilumien Optis ускунаси ва унинг бутловчи қисмлари харид қилинган ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургик илмий-амалий марказига беғараз тарзда тақдим этилган эди.

Бундан ташқари кўп йиллардан буён Республика гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида фарзандлари даволанаётган муҳтож оилалар учун ҳар ой компания томонидан мунтазам тарзда дори-дармонлар харид қилинмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид