Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод ҳокими ва сектор раҳбарлари карантин юмшатилиши масаласи бўйича тумандаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди
Юнусобод ҳокими ва сектор раҳбарлари карантин юмшатилиши масаласи бўйича тумандаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди
Республика махсус комиссияси карантин чекловларини 15 августдан босқичма-босқич юмшатиш бўйича қарор қабул қилди. Қарорга мувофиқ, 15 августдан санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланади.


Шу муносабат билан бугун, 13 август куни Юнусобод туман ҳокими Р.Усманов, туман прокурори Ҳ.Мирсоатов, ИИО ФМБ бошлиғи М.Сайдазимов ҳамда ДСИ бошлиғи Ж.Махмадўстов билан биргаликда тумандаги тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Маълум қилинишича, учрашувдан асосий мақсад – 15 августдан бошлаб фаолияти тикланаётган объектларда карантин қоидалари асосида ишларни ташкил этилишини назорат қилиш.


Дастлаб туманда жойлашган Олой бозори автотураргоҳида умумий овқатланиш объектлари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими тадбиркорларга ишни ташкил этишда санитария-гигиена қоидаларини унутмаслик кераклигини эслатди.
Бундан ташқари, ҳоким тадбиркорларга ишчи ходимларни ихтиёрий равишда ҳафтада бир марта тестдан ўтказиб туриш таклифини берди.


Шундан сўнг «Hyatt Regency» меҳмонхонаси автотураргоҳида тумандаги меҳмонхоналар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ерда ҳам карантиндан кейин меҳмонхонага ташриф буюрувчилар ва ишчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, уларни тестдан ўтказиб туриш борасида фикр алмашилди.


Кўнгилочар масканлар раҳбарлари билан Тошкент ҳайвонот боғида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ишга тайёргарлик жараёни, ушбу масканларга ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш, ишчи ходимларнинг санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда ишлашини назорат қилиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, туман ҳокими «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан коронавирусга тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил этилаётгани ва тез орада ишлар якунига етказилишини ҳам маълум қилди.
Мавзуга оид
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
20:32 / 03.01.2026
Юнусободда маст ҳолатда ўзганинг машинасига шикаст етказган шахс ушланди
00:25 / 29.12.2025