Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик аёл ўз сурати ўрнига стул сурати туширилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олди
АҚШнинг Теннеси штатида яшовчи Жейн Додд ўз сурати ўрнига стул сурати туширилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олди. Бундай антиқа ҳолат у ўз ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун онлайн-ариза топширганда юз берган.
Фото: Facebook
The New York Post нашрининг ёзишича, 25 ёшли аёлнинг янги гувоҳномасидаги стул сурати янглиш тарзда туширилган. Гап шундаки, автоинспекция ходими Додд ҳужжатлари орасида бошқа расмни сақлаб қўйган.
Аёл хатони кўрсатгач, унга нотўғри гувоҳнома ўрнига унинг сурати туширилган тўғри гувоҳномани қилиб беришган.
Бироқ ушбу ҳолат аёлнинг яқинларини бефарқ қолдирмаган. Энди унинг устидан ҳамкасблари ҳазиллашишмоқда. “Мен жума куни ишда бўлганимда, раҳбаримиз ўз хонаси эшиги олдидаги стулни кўрсатиб, “Мен уни сен деб ўйлабман. Мен унга ҳаттоки қўлимни силкитиб ҳам қўйдим”, деб киноя қилди”, деб таъкидламоқда аёл.
Мавзуга оид
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025
Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади
11:15 / 19.04.2025
Хорижий фуқароларга тўлов эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси соддалаштирилган тартибда берилади
12:02 / 22.11.2024