Иқтисодиёт | 10:20 / 26.08.2025
1586
1 дақиқада ўқилади

Дори ишлаб чиқариш бўйича гувоҳномалар амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланади 

Дори ва тиббий жиҳозлар бўйича гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 2026 йилдан бошлаб 5 йил этиб белгиланади. 

Фото: kusum.uz

2026 йилнинг 1 январидан бошлаб маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

Дорилар ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра барча ишлаб чиқарувчилар учун амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.

Таъкидлаш жоиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга илгари ушбу гувоҳнома муддатсиз берилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид