Ўзбекистон | 08:18 / 14.08.2020
6700
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши курашга жалб қилинган ходимларга тўловлар тўланиши тўғрисида маълумот берилди

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказларига “Коронавирус”нинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жорий йилнинг 11 август ҳолатига кўра жами 1 665 млрд. сўм маблағ ажратиб берилди.

7-11 август кунлари оралиғида “коронавирус” тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг 7 507 нафарига 63,3 млрд. сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди.

Молия вазирлиги маълумотига кўра, шу жумладан: 

- ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлари жами 3 703 нафар ходимга 4,9 млрд. сўм, шундан 842 нафар врачга – 1,6 млрд.сўм, 1 888 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 2,4 млрд.сўм, 447 нафар кичик тиббиёт ходимга – 0,4 млрд.сўм ва 526 нафар бошқа ходимларга – 0,5 млрд.сўм;

- 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари бўйича жами 2 974 нафар ходимга 57,1 млрд. сўм, шундан, 732 нафар врачга (ҳар бирига 25 млн.сўмдан) – 23,6 млрд.сўм, 1 145 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 21,6 млрд.сўм, 818 нафар кичик тиббиёт ходимга – 10,1 млрд.сўм ва 279 нафар бошқа ходимларга – 1,8 млрд.сўм;

- Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга ошириш ҳисобига 830 нафар ходимга 1,2 млрд. сўм тўлаб берилди.

Мавзуга оид