Ўзбекистон | 14:46 / 14.08.2020
3973
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда фан методистларининг меъёрий ҳужжатлари сони 24тадан 6тагача қисқартирилди

2020-2021 ўқув йилидан халқ таълими тизимидаги 9 та услубий органлардан самарасиз бўлган 4 та услубий органлар фаолияти тугатилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли буйруқ қабул қилинди.

Унга кўра, 2020-2021 ўқув йилидан халқ таълими тизимидаги 9 та услубий органлардан самарасиз бўлган 4 та услубий органлар фаолияти тугатилди.

Вазирлик хабарида айтилишича, умумий ўрта таълим мактабларидаги услубий-бошқарув органлар сони 3 тадан 2 тага камайтирилди. Эндиликда, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида фақатгина фан методбирлашмалари ва педагогика кенгаши фаолият кўрсатади.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги фан йўналишлари бўйича методбирлашмаларнинг ҳужжатлари сони 6 дан 3 тага қисқартирилди.

Тизимдаги фан методистларининг амалдаги 24 та меъёрий ҳужжатлари 6 тага туширилди, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид