Тошкентда МЧЖ директори икки фуқарони 214 000 000 сўмга «ухлатди»
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳрида 2019 йилнинг февраль ойидан май ойига қадар бўлган вақт мобайнида 48 ёшли И.К. МЧЖ директори ва таъсисчиси сифатида имзо қўйиш, кредитларни тақсимлаш ҳуқуқига эга бўла туриб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Б.М. ва Ш.А.нинг ишончига кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у қиймати 214.000.000 сўмлик хом-ашё маҳсулотини қабул қилиб олиб, уни қайта ишлаб чиқариб, пулини беришини ваъда қилиб, берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, И.К. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, МЧЖнинг директори бўла туриб, ушбу жамиятнинг молиявий ва бухгалтерлик ҳужжатлари ҳамда штамп-муҳрларини ғаразли бошқа паст ниятларда қасддан бекитган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тартибда ҳужжатли тафтиш тайинланган.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
07:21 / 03.09.2024