Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаси етиштирган шахс аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 3 август куни ИИБ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Қорадори-2020” тезкор тадбири ўтказилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Тоштўғизоқ маҳалласида яшовчи 61 ёшли Е.К.нинг хонадони кўздан кечирилган вақтда, томорқадаги ҳожатхонанинг орқа томонидаги қуруқ ўтинлар орасига яширинча 2 квадрат метр ер майдонига жами 10 туп “каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб парваришлаб келаётганлиги, бундан ташқари 3 дона кесилган сиғими 1,5 литрли елим баклажкалар ичида 41,92 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.
Е.К. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
13:30 / 09.10.2024