Жаҳон | 08:39 / 16.08.2020
18334
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Дунёда кунлик касалланиш бўйича рекорд қайд қилинди

Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 21 млндан ошиб кетди, вирусдан 755 мингдан кўпроқ одам вафот этди.

Фото: Кирилл Зыков

ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги суткада дунёда вирусдан 294 минг 237та янги касалланиш ҳолати қайд қилинган ва бу пандемия бошидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, коронавирусдан бир кун ичида 9985 киши вафот этган. Бу кўрсаткич пандемия бошидан бери қайд қилинган кунлик ўлим ҳолатлари орасида иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Бир кун ичида бундан кўпроқ одам фақатгина 17 апрелда вафот этган. Ўшанда дунё бўйича вирусдан кунлик ўлимлар ҳолати 12453 тани ташкил қилган.    

Инфекциянинг тарқалиши бўйича Шимолий ва Жанубий Америка етакчи бўлиб қолмоқда. Бу икки қўшни қитъада умумий ҳисобда 11271215 та касалланиш, 410483 та ўлим ҳолати қайд этилган. 

2-ўринни Европа эгалламоқда. Ушбу қитъада 3733965 та касалланиш ва 213674 та ўлим ҳолати қайд этилган. Сўнгги 24 соат ичида Европада касалланганлар сони 29260 нафарга, вафот этганлар сони 365 нафарга кўпайган.

Касалланганлар сони бўйича 3-ўринни Жануби-Шарқий Осиё минтақаси эгалламоқда. Бу ерда коронавирусга чалинганлар сони 2971104 нафарга, ундан вафот этганлар сони 58844 нафарга етган. Сўнгги суткада минтақада касалланганлар сони 70 мингдан кўпроққа, қурбонлар сони 1088 нафарга ошган. 

Мамлакатлар миқёсида қараладиган бўлса, энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда қайд қилинган - 5203206 та. Кейинги ўринларни Бразилия (3224876 та касалланиш ҳолати), Ҳиндистон  (2526192 та), Россия (917884 та), ЖАР (579140), Перу (507996 та), Мексика (505751 та), Колумбия (433805 та), Чили (382111 та) ва Эрон (338825 та) эгалламоқда..

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид