Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 июнга қадар 81 минг хотин-қиз доимий ишли бўлди - Вазирлик
Жорий йил 1 июнга қадар 617,2 минг нафар ишсиз, вақтинча ишини йўқотган ҳамда хорижга ишлаш учун кета олмаган фуқароларнинг бандлиги таъминланган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баравар ошган. Бандлиги таъминланган фуқароларнинг 506 минг нафари пандемия даврида ишга жойлашганлар ҳисобланади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Kun.uz`га хабар беришича, 1 июнга қадар 158,9 минг шахс доимий иш ўрнига ишга жойлаштирилган, уларнинг 81 минг нафарини хотин-қизлар ва 64,3 минг нафарини ёшлар ташкил этган.
Шунингдек, 342,2 минг шахс жамоат ишларига жалб қилинган ва уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга, харажат иш ҳақи тўлови эса 2,1 бараварга ошган.
COVID-2019 пандемияси даврида 9та ноанъанавий ва ностандарт жамоат ишлари турлари жорий қилиниб, уларга 32,3 минг нафар фуқаро жалб қилинган.
Масалан, маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ва жамоат жойларини дезинфекция қилишга 14,3 минг нафар, блокпостлар ва карантинга олинган хонадонларга ёрдамчи посбон сифатида 9,3 минг, «ўзини яккалаш» тизими бўйича ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлганларга қарашга 6 минг нафар фуқаро жалб қилинган.
Мавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
18:21 / 23.01.2026