Жаҳон | 19:24 / 17.08.2020
19110
1 дақиқада ўқилади
АҚШдаги Ўлим водийсида ер юзидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди
Аввалги рекорд ҳам шу ерда қайд этилганди: 2013 йилда ҳарорат 54 даражага етган.
Калифорниядаги Ўлим водийси миллий паркида расман рўйхатга олинган энг юқори ҳарорат қайд этилди, деб хабар бермоқда "Би-би-си".
АҚШ миллий метеорология хизматининг маълумотига кўра, водийда ҳаво ҳарорати 54,4 даражани ташкил этган.
Аввалги рекорд ҳам шу ерда қайд этилганди: 2013 йилда ҳарорат 54 даражага етган.
Айрим манбаларда 1913 йилда Ўлим водийсида 56,6 даражани ташкил этгани айтилади. Аммо олимлар бу кўрсаткичнинг аниқлигига шубҳа билан қарашади.
Қайд этилишича, ушбу ҳафтада АҚШ ғарбида жазирама янада кучайиши мумкин.