Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада бир ҳафтада қанча шакар ва бензин сотилгани маълум бўлди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 – 16 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"нинг барча савдо платформаларида 1,1 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,4 фоизга кўпдир.
Бунда сотувларнинг 88,5 фоизи - биржа савдолари, 2,9 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 7,8 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,7 фоизи - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 402,4 млрд сўмни ташкил қилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 4,1 фоизга кўпдир. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг 21,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 941 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,5 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 3,4 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 15,4 фоизи иккинчи, 26,4 фоизи учинчи, 12,2 фоизи тўртинчи, 16,0 фоизи бешинчи ва 26,5 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 трлн сўмлик товар ресурслари сотилди, бу эса аввалги ҳафтага нисбатан 12,7 фоизга кўпдир. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 2 174,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 1 825,0 тоннаси, яъни 83,9 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 96 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13,6 млн сўмдан 12,6 млн сўмгача, яъни 7,3 фоизга камайди. Ҳафта якунларига кўра 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси 4,3 фоизга ўсиб, маҳсулотни бир тоннаси учун 10,9 млн сўмни ташкил этди.
Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 624,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 890,0 тоннаси, яъни 33,9 фоизи сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5,85 млн сўмгача пасайди. Ўтказилган биржа савдолари натижасида шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади ва маҳсулотни бир тоннаси учун 5,84 млн сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 60 332,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 15 567,8 тоннаси, яъни 25,8 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 41 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4,9 млн сўмдан 4,8 млн сўмгача, яъни 3,2 фоизга пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 4,9 млн сўмни, АИ-91 бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси бензиннинг бир тоннаси учун 5,6 млн сўмни ташкил этди.
Мавзуга оид
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
23:08 / 09.04.2026
“Вақт йўқотяпмиз” — ҳайдовчилар заправкаларда нақд тўловнинг тўхтатилгани ҳақида
22:24 / 07.04.2026
Биржадаги охирги 2 савдо сессиясида дизел нархи 17,5 фоизга қимматлашди
09:04 / 03.04.2026