Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзор туманида ёниб кетган машина бўйича маълумот берилди
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Жорий йилнинг 15 август куни соат 16:40ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор-КҲАЙ чорраҳаси яқинида фуқаро И.К.га тегишли бўлган “Мазда” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026