Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 500 йиллик тарихга эга меҳмонхона “ирқий” номи сабабли қайта номланади
Германиянинг Аугсбург шаҳрида жойлашган 500 йиллик тарихга эга “Уч ҳабаш” меҳмонхонаси “ирқий” номи сабабли биринчи марта қайта номланади. Бу ҳақда Die Welt нашри хабар берди.
Таъкидланишича, меҳмонхона эгалари меҳмонхонанинг қайта номланишига охирги паллагача қарши чиқишган. Ушбу меҳмонхонанинг остонасини ўз вақтида Моцарт, Гёте, Гайдн, Паганини, Вагнер, граф фон Цеппелин ва Франклин Делано Рузвельт каби турли замонларда яшаган машҳур инсонлар хатлаб ўтган. Меҳмонхона номи йил охиригача ўзгаради ва “Максимилианда” деб номлана бошланади.
Меҳмонхонанинг тарихий номи карвонсаройнинг эгаси 4 нафар ҳабаш роҳибини совуқдан қутқариб олгани ҳақидаги афсона билан боғланган. Кейинроқ роҳиблар сафарини давом эттиришга қарор қилган, бироқ улардан бири далада совқотиб ҳалок бўлган. Шунда карвонсарой эгаси қолган уч ҳабашни ортга қайтариб, қиш ўтгунча ўз карвонсаройида қолдирган.
Меҳмонхона олдини ушбу ҳикоядан илҳомланган ҳайкалтарош томонидан XVIII асрда ишланган учта бюст безаб туради. Эндиликда бу бюстлар билан нима бўлиши номаълум.
АҚШда қора танли Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниш вақтида қўлланган зўравонликдан вафот этгач, бутун дунё бўйлаб ирқий ва таҳқирловчи номланишга эга объектларни қайта номлаш кенг кўламли кўриниш олди.
Augsburger Allgemeine Zeitung немис нашри ўтказган сўровномага кўра, немисларнинг 72 фоизи гўёки таҳқирловчи маънога эга номларни ўзгартиришни бемаъно деб ҳисобласа, 18 фоизи бу ғояни қўллаб-қувватламоқда. Қолган немислар эса бу борада бир нарса дейишга иккиланишган.
Мавзуга оид
09:12 / 06.03.2025
Россия қўшинлари Кривий Ригдаги меҳмонхонага зарба берди: қурбонлар бор
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025