Лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Қонун фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонуннинг амал қилиши қуйидаги фаолият турларига нисбатан татбиқ этилмайди:
интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишда, шунингдек комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси (франшизинг тўғрисидаги шартнома) бўйича юзага келадиган муносабатларга;
тадбиркорлик субъектларини, битимларни, ҳуқуқларни ва мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ҳисобга қўйиш;
аккредитация қилиш, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан тартибга солиш;
давлат экологик экспертизаси;
давлат сирлари муомаласи.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Лицензиялашни, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг асосий принциплари қуйидагилардир:
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя қилинишининг, жамоат хавфсизлигининг ҳамда атроф-муҳит муҳофаза қилинишининг таъминланиши;
лицензияни, рухсат бериш ёки хабардор этиш тартиб-таомилларини жорий этишнинг асослилиги ва самарадорлиги;
истеъмолчилар, тадбиркорлар ва давлат манфаатларининг мувозанати;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларининг ошкоралиги, очиқлиги ва қонунийлиги;
лицензиялаш ва рухсат этиш этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг “ягона дарча” орқали берилиши;
лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартибига доир талабларнинг ягоналиги;
даъвогар, лицензиат, рухсат берувчи ҳужжатни олган шахслар ёки хабардор этувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги.
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
20:46 / 19.07.2024