Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлни совун ва сув билан ювишга шароит йўқ – ЮНИСЕФ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг Бирлашган мониторинг дастури ҳисоботи эълон қилинди.
Ҳисоботдаги сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит мавжуд эмас. Шунингдек, мактабларнинг 83 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ва 78 фоизи асосий санитария шароитларига эга.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси пандемия даврида мактаблар хавфсиз фаолият юритиши учун санитар шароитлар бўлиши зарурлиги ҳақидаги эслатма билан чиқди.
«Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мактабларнинг ёпилиши 8 миллиондан ортиқ боланинг таълим олишига ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбекистон ҳукумати босқичма-босқич тарзда мактабларни қайта очишни режалаштирар экан, бу хавфсиз бўлиши ва мамлакатнинг COVID-19 пандемиясига қарши соғлиқни сақлаш тизими томонидан тайинланган умумий чора-тадбирларига риоя қилиниши лозим.
Мактаблар қайта очилишидан олдин улар сув билан таъминланиши, санитария ва гигиена шароитлари сифатли ва етарли миқдорда йўлга қўйилиши керак. Ўқувчиларга ўқиш учун хавфсиз, ишончли қулай муҳит яратиш мақсадида мактабларда тозалаш ва дезинфекциялаш ишлари тегишли равишда таъминланганига ишонч ҳосил қилиш даркор», дейди ваколатхона раҳбари Саша Грауманн.
Ҳисоботда айтилишича, дунё бўйлаб 818 миллион бола ўз мактабида қўл ювиш учун асосий воситаларга эга эмас, бу эса уларнинг COVID-19 ва бошқа юқумли касалликлар юқтиришининг хавфини оширади. Уларнинг учдан бир қисмдан кўпроғини (295 миллион) Aфрикадаги Саҳройи Кабирдан жанубда жойлашган мамлакатлар болалари ташкил этади. Кам ривожланган мамлакатларда ҳар 10та мактабнинг 7таси қўл ювиш учун асосий воситаларга, мактабларнинг ярми эса асосий санитария ва сув таъминотига эга эмас.
«COVID-19 тарқалишини назорат қилишни истаган ҳукуматлар соғлиқни сақлаш чораларини амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий таъсирларни мувозанатга келтириши керак. Мактабларнинг узоқ вақтга ёпилиши болаларнинг хавфсизлиги, фаровонлиги ва ўқишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган.
Санитария хизматларидан фойдаланиш мактабларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун зарурдир. Бу давом этаётган COVID-19 пандемияси даврида мактабларни хавфсиз қайта очиш ва ишлатиш бўйича ҳукумат стратегияларининг асосий йўналиши ҳисобланади», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
19:28 / 03.10.2024
“Мен болалардан ўргангани келганман” — Андижондан Қашқадарёнинг чекка ҳудудига бориб ишлаётган ўқитувчи
14:52 / 03.10.2024
Сурхондарёда тадбиркор ўзи таҳсил олган мактаб учун 630 ўринли янги бино қуриб берди
13:50 / 01.10.2024