Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йилда ҳам икки марта ошади
2024 йилда тарифлар вилоятларда бир маротаба, Тошкент шаҳрида эса икки маротаба оширилган. 2025 йилда вилоятларда ҳам, пойтахтда ҳам икки марта 15 фоиздан ошиши кутилмоқда.

Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 2025 йил давомида 2 маротаба оширилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда вилоятларда бир маротаба, пойтахтда эса икки маротаба тариф нархлари оширилган. Кейинги йилдан эса тарифлар вилоятларда ҳам икки маротаба оширилади.
«Тўлов тизимлари бўйича Корея ва қўшни давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кўпчиликда уйда яшамасам, иссиқликка тўлайманми ёки тўламайманми, деган савол туғилади. Кореяда уйнинг минимал иссиқлигини сақлаб туриш учун абонент тўлови олинади. Биз тариф сиёсатини тўғри юритсак, шунда нархларнинг ошиши ёки ошмаслиги ҳал бўлади», деди у.
Тўраевнинг таъкидлашича, тўловларни давлат томонидан қоплаб беришда жуда катта субсидия бор. Субсидиядан қутилиш ва тизимни янгилаш учун нархлар қайта кўриб чиқилиши керак. Унинг қўшимча қилишича, 2025 йилда тарифлар икки марта — ўн беш фоиздан ошиши мумкин.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди
Жаҳон | 09:05
-
2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Ўзбекистон | 09:00
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди
Жаҳон | 08:57
-
Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди
Ўзбекистон | 08:52
Мавзуга оид

19:04 / 09.04.2025
Тошкентнинг бешта туманида иссиқлик тармоқлари гидравлик синовдан ўтказилади

17:15 / 02.04.2025
«Иссиқлик таъминоти» акциядорлик жамиятига раис тайинланди

21:16 / 26.03.2025
Кўп қаватли уйларни иситиш ёпиқ тизимга ўтади. Бу қандай ишлайди?

17:12 / 26.03.2025