Ўзбекистон | 08:56 / 19.08.2020
2644
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон божхона соҳасига алоқадор халқаро конвенцияга қўшилади

Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш режалаштириляпти.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан) қуйидаги қўшимча шарт билан қўшилиш мўлжалланмоқда:

“Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг “Е” Махсус иловаси (Транзит) 3-бобидан (Товарларни каботаж ташиш) ташқари барча иловалар ва бобларини қабул қилади”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид